«Россия вертолётлари» холдинги бош директори Андрей Богинский Россиянинг энг янги зарбдор вертолёти Ми-28НМ — Американинг «Апач» вертолёти муқобилини давлат миқёсида синаш ишлари бошланганини маълум қилди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».
Давлат синовларининг бошланиши одатда машина серияли ишлаб чиқаришга тайёрлигини англатади, у текширувлар якунланганидан сўнг бошланади.
Ми-28НМ — Ми-28Н «Тунги овчи» вертолётининг модернизацияланган версияси бўлиб, у доиравий кўринишни таъминловчи бутунлай янги локатор, шунингдек, бошқарувнинг янги тизими ва бошқа энг янги ускуналарга эга бўлди.
Аммо «Апач»дан фарқли равишда, Ми-28НМ арсеналида ердаги нишонларни уриш учун мўлжалланган, «отдингми, унут» принципи бўйича ҳаракатланадиган бошқарилувчи ракеталар йўқ. Аммо қурол-яроғ тенденцияларига қараганда, бундай технология Россия вертолётларида ҳам тезда пайдо бўлади.
Изоҳ (0)