ИШИДнинг Ироқдаги қўмондонлиги Мосулдан кетганидан сўнг ал-Ҳувайжа тумани ҳудудини янги пойтахтга айлантирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Киркук вилояти қабилавий кўнгилли отрядлари қўмондони Анур ал-Асийнинг билдиришича, Мосулдан жануби-ғарброқда жойлашган туман ҳали ҳам террорчилар назорати остида турибди.
«Бугуннинг ўзида ал-Ҳувайжага Сурия ва Иорданиядан, шунингдек, Мосулдан 400 га яқин жангари келди. Дала командирларининг жойлашуви ҳақидаги ахборот ташқарига чиқиб кетмаслиги учун жангариларнинг кўпчилиги кўзлари боғланган ҳолда келди», — деди ал-Асий.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)