Манчестердаги терактни уюштиришда гумон қилинаётган Салмон Обидий ҳужумни камида бир йил давомида режалаштирган. Бу ҳақда The Times манбаларига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Газетага кўра, 22 ёшли Обидий банкда 12 ой аввал ҳисоб рақам очган ва ундан фақат мих ҳамда винтлар харид қилган. Улардан кейинчалик портловчи қурилма тайёрлаш учун фойдаланган.
Шубҳа уйғотмаслик учун икки бор алоҳида Манчестердаги дўконларга бориб, материалларни сотиб олади. Буни Ливияга апрель ойи ўрталарида жўнаб кетиш арафасида амалга оширади.
Изоҳ (0)