Франциялик терговчилар учувчи кабинасида турган смартфонларнинг ўз-ўзидан ёниб кетиши A320 Egypt Air самолётининг Ўрта Ер денгизида ҳалокат учрашига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақидаги версияни текширади. Бу ҳақда, Le Parisien газетасига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, мутахассислар А1455 моделидаги учта iPad Mini планшетларини, шунингдек, учтадан янги ва ишлатилган iPhone 6S смартфонларини текширувдан ўтказади. Текширув якунлари бўйича ҳисобот 30 сентябрда тақдим этилиши режалаштирилмоқда.
Apple компанияси авиаҳалокатни компания маҳсулоти билан боғлайдиган ҳеч қандай исбот йўқлигини айтишга шошилди. Компания вакиллари, шунингдек, терговчиларининг барча саволларига жавоб беришга тайёрликларини билдирди.
Изоҳ (0)