Америка, Дания ва канадалик олимлар шоколаднинг ўртача порциясини мунтазам истеъмол қилиш юрак бўлмаси фибрилляциясининг юзага келиш хавфини камайтиришини аниқлади. Тегишли тадқиқот Heart журналида чоп этилди, деб ёзади Гарвард университети.
Шоколад истеъмол қилиш ва юрак бўлмаси фибрилляциясининг юзага келиши ўртасидаги энг кучли боғлиқлик аёллар бир ҳафтада бир порция (30 грамм), эркаклар эса иккитадан олтитагача порция шоколад истеъмол қилган ҳолатларда қайд этилди. Биринчи ҳолатда юрак бўлмаси фибрилляциясининг юзага келиш эҳтимоли 21 фоизга, иккинчи ҳолатда эса 23 фоизга камайган.
Тадқиқот муаллифлари даниялик 55 минг эркак ва аёл соғлиғи билан боғлиқ маълумотларни таҳлил қилгандан кейин юқоридаги хулосага келди.
Мутахассислар сутли эмас, қора шоколад кўпроқ фойдали эканлигини таъкидлайди.
Изоҳ (0)