23 май, сешанба куни Ҳиндистонда зиёратчилар билан тўла автобус дарёга қулаб тушди. Бу ҳақда The Times of India нашрига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 22 киши ҳалок бўлган ва етти киши жароҳат олган.
Индаур шаҳридан Мадхья-Прадеш шаҳри томон ҳаракатланаётган автобус билан Уттаркаши провинциясидаги Дхарасу яқинида нохуш ҳодиса содир бўлган. Транспорт воситаси 250 метр баландликдан дарёга қулаб тушган.
Полиция воқеа тафсилотларини ўрганмоқда.
Изоҳ (0)