Араб мамлакатлари аҳолиси Рамазон ойида ўз режиссёрларидан юзлаб кинопремьералар кутмоқда. Жумладан, бутун дунёга машҳур «Тахтлар ўйини» сериалининг арабча версияси жорий йилда эфирга узатилади, деб хабар беради «ТАСС».
«Орхидея» фильми муаллифининг сўзларига қараганда, мазкур лойиҳа миқёси жиҳатидан араб дунёсида мислсиз ҳодиса бўлади.
«Биринчи марта фэнтези яратмоқдамиз ва барча машҳурларни бир ерга тўпламоқдамиз», — тушунтирди режиссёр.
Суриялик режиссёр Хотам Алининг лойиҳаси ўйлаб топилган подшоҳликлар ўртасидаги курашлардан ҳикоя қилади. Суратга олиш жараёнлари Франция ва Руминияда бўлиб ўтди. Кино Сурия, Руминия ва Польша вакилларидан иборат жамоа томонидан тайёрланмоқда.
Фильм ижодкорларининг тан олишича, улар Оссурия, Шумер ва Қадимги Миср тарихидан илҳомланган.
Изоҳ (0)