2017 йил 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Манчестер шаҳрида рўй берган теракт оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйга ҳамдардлик билдирди, деб хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Давлат раҳбари ўз мактубида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга чуқур ҳамдардлик сўзларини етказишни сўради.
Манчестердаги портлаш америкалик поп-қўшиқчи Ариана Гранденинг концертидан сўнг, 23 майга ўтар кечаси юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, Manchester Arena стадионидаги портлашда 22 киши ҳалок бўлди. Касалхоналарга 59 нафар жабрланувчи етказилди.
Изоҳ (0)