Вазирлар Маҳкамасининг қарори (pdf) билан Фанлар академиясининг янгидан ташкил этилган илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари, шунингдек, илмий ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб ёзади Norma.
Ҳужжатда ФАнинг янги янги ташкилотлари асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари белгиланди, шунингдек, уларнинг тузилмалари тасдиқланди. Бундан ташқари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бинолар ва иншоотларни оператив бошқариш ҳуқуқи билан белгиланган тартибда ФАга беради.
Қуйидагилар Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот муассасалари илмий ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
- ФА илмий-тадқиқот муассасаларининг хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятидан тушган соф фойданинг 10 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
- юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро ташкилотларнинг грантлари;
- қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
- илмий тадқиқотлар соҳасида юқори даражадаги янги натижаларга эришган;
- ФАнинг илмий-тадқиқот муассасаларида бажарилган илмий тадқиқотлар натижалари бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини олишга диссертацияларни муваффақиятли ҳимоя қилган;
- янги амалий муҳим натижаларга эришган;
- иқтисодиёт тармоқларига ва ишлаб чиқаришга илмий тадқиқотларнинг янги амалий муҳим натижаларини жорий этган;
- олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари бўйича расмийлаштирилган, лицензиялаш ва амалий қўллаш учун истиқболли бўлган Ўзбекистон Республикасипатентлари ва халқаро патентларни олган илмий ходимлар.
Шахсий устаманинг аниқ миқдори ФА Президиумининг қарори билан уч ойгача бўлган муддатга белгиланади.
Изоҳ (0)