CBS News телеканали Манчестердаги стадионда теракт уюштирган худкушнинг исмини эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«CBS News тасдиқлаши мумкин: Манчестердаги ҳужумни уюштирганликда гумондор 23 ёшли Салмон Обидийдир», — деган хабар қолдирилди телеканалнинг Twitter’даги саҳифасида.
Айтилишича, Обидий илгари Британия полицияси эътиборига тушган.
У стадионга бомбани рюкзакда олиб келгани айтилмоқда.
Бир муддат илгари Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ҳукумат терактни ким содир этганини билишини, аммо ҳозирча худкушнинг шахси юз фоизга тасдиқланмаганини билдириб ўтган эди.
Эслатиб ўтамиз, Manchester Arena стадионида 22 май, душанба куни Ариана Гранденинг концерти вақтида портлаш содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, стадиондаги портлаш оқибатида 22 киши ҳалок бўлган, 59 киши жароҳатланган. Ҳодиса учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди.
Изоҳ (0)