23 майнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Манчестерда теракт юз берди, 22 киши ҳалок бўлди. Шавкат Мирзиёев содир бўлган теракт юзасидан Тереза Мэйга ҳамдардлик билдирди.
2. Шавкат Мирзиёев Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцевни қабул қилди. Россия ички ишлар вазири Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди.
3. Ўзбекистонда янги GlobUzCard тўлов тизими яратилмоқда. Янги тўлов тизими Visa, MasterCard, Union Pay International, JCB, American Express, Diners Club ва бошқа халқаро тўлов тизимлари билан алоқалар ўрнатади.
4. Тошкентни ўзгартирадиган Ян Гейл: Йўллар эмас, кўчалар қурмоқ керак. Нью-Йорк, Москва, Олмаота қиёфасини ўзгартирган архитектор энди Тошкентни одамларга қулайлаштириш учун тавсиялар тайёрлайди.
5. Фото: Ўзбекистон ва АҚШ президентларининг барча учрашувлари. 1996 йили Ислом Каримов Оқ уйда Билл Клинтон билан учрашган эди.
Изоҳ (0)