Россия ва Туркия савдодаги чекловларни олиб ташлаш тўғрисидаги баёнотни имзолади. Ҳужжатни икки мамлакатнинг бош вазирлари ўринбосарлари Аркадий Дворкович ва Мехмет Шимшек имзолади, деб хабар беради «РИА Новости».
Маросимда икки мамлакат бош вазирлари Дмитрий Медведев ва Биноли Йилдирим иштирок этди.
Москва 2016 йил январида Туркиядан бир қатор товарларнинг олиб кирилишини тақиқлаган эди. Бу чоралар Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг Сурияда Россияга тегишли Су-24 самолётининг уриб туширишига жавоб сифатида қабул қилинган эди.