Россия ички ишлар вазирлигининг ички ишлар вазири Владимир Колокольцев бошчилигидаги делегацияси 22 май куни Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда, РФ ИИВга асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ташриф Самарқанддан бошланди. У ерда Россия делегацияси Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилди.
Ўзбекистон ИИВ хабарига кўра, Самарқандда Владимир Колокольцевни Ўзбекистон ички ишлар вазири Абдусалом Азизов кутиб олди.
23 май куни Тошкентда Россия ИИВ делегациясининг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралари бўлиб ўтади. Шунингдек, маҳаллий ички ишлар органлари бўлинмаларига ташрифлар режалаштирилган.
Икки мамлакат ички ишлар вазирликларининг ўзаро ҳамкорлиги юзасидан баённома имзолаш режалаштирилмоқда. Айтилишича, бу яқин келажакда икки давлат ички ишлар вазирликларининг ўзаро манфаатли ва конструктив ишлаши учун замин ҳозирлайди.
Изоҳ (0)