Ford автоконцерни бош директори Марк Филдс истеъфога чиқарилади, унинг ўрнини Ford Smart Mobility раҳбари Жеймс Хакетт эгаллайди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Forbes нашрига кўра, раҳбарият алмашиши Ford директорлар кенгаши раиси Билл Fordнинг ишчи-ходимларни умумий мақсад йўлида бирлаштириш, стратегияни белгилаш учун муҳим қарорлар қабул қилишни уддлай олмаган Марк Филдсга нисбатан ишончини йўқотганлиги билан боғлиқ.
Ford матбуот котиби янгиликни тасдиқлашдан бош тортди ва концерн эътиборини «миш-мишларни шарҳлаш» эмас, даромадни оширишга қаратганини маълум қилди.
Изоҳ (0)