Дубай амирлиги Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан тиланчиларга қарши кураш акциясини бошлади. Бу ҳақда UAE Inside хабар бермоқда.
Бу ойда кишиларнинг мурувватидан фойдаланиб қолишни истаганлар сони бир неча карра кўпайиши кузатилган. Полиция фуқаролар қўнғироқ қилиши ва қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида маълум қилиши учун махсус телефон линиясини ташкил этди.
Акция 21 май, якшанба куни бошланди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари фуқаролар осойишталигини сақлаш учун бир неча патруль отрядларини ҳам ажратди.
Изоҳ (0)