Бельгиянинг тенг имкониятлар ва қашшоқликка қарши курашиш давлат котиби Зуҳал Демир беихтиёр НАТО мамлакатлари етакчилари рафиқаларининг Брюсселда бўлиш дастури ҳақидаги махфий маълумотни фош қилди. Бу ҳақда Het Laatste Nieuws газетаси хабар берди.
Нашрнинг таъкидлашича, бу Америка махсус хизматлари норозилигига сабаб бўлган.
Сиёсатчи VRT телеканали эфирида чиқиш қила туриб, унга АҚШ, Франция ва Канада биринчи хонимларига брюсселлик машҳур рассом Рене Магритта музейида ҳамроҳлик қилиш вазифаси юклатилганлигини маълум қилди. Демир бунинг учун баланд пошнали туфли харид қилганлигини таъкидлади.
Америка махсус хизматларининг ташриф билан боғлиқ махфийликни таъминлаш борасидаги талаблари бузилганлиги туфайли Бельгия бош вазири Шарль Мишель давлат котибини Шимолий Атлантика альянси етакчилари рафиқаларига ҳамроҳлик қилишдан четлатган.
Энди уларга Бельгия бош вазири ва НАТО бош котибининг рафиқалари ҳамроҳлик қилиши ҳақида қарор қабул қилинган.
Шимолий Атлантика альянси саммити 25 май куни Брюсселда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)