КХДР яна бир бора ракета учирди. Бу ҳақда «Рёнхап» агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Жанубий Корея мудофаа вазирлиги айни пайтда шошилинч тартибда ахборот тўплаш билан шуғулланмоқда. Дастлабки маълумотларга қараганда, Шимолий Корея фақат битта ракета учирган.
NHK телеканалига кўра, ракета Япония иқтисодий зонасига етиб бормай пастлаган.
Изоҳ (0)