Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) VII мавсуми чорак финалида Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоаси мусобақанинг амалдаги чемпиони – Кубанинг Cuba Domadores боксчиларига қарши тўқнаш келди.
Томонларнинг Самарқанд шаҳрида кечган илк тўқнашувида ўзбекистонлик боксчилар 3:2 ҳисобида муваффақият қозонганди. Гаванада ўтказилган жангларда эса мезбонлар 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, умумий 7:3 ҳисоби билан ярим финалга чиқди.
Қуйида Uzbek Tigers боксчиларининг Гаванадаги жангларидан олинган фотосуратларни томоша қилиш мумкин.
-52 кг: Вейтиа Уосбану — Жасур Латипов 3:0 (49:46, 48:47, 49:46)
-60 кг: Астрада Альварес — Элнур Абдураимов 3:0 (50:45, 50:45, 49:46)
-69 кг: Рониел Иглесиас — Шаҳрам Ғиёсов 3:0 (48:47, 49:46, 49:46)
-81 кг: Жулио Ла Круз — Бектемир Мелиқўзиев 3:0 (48:47, 50:45, 49:46)
+91 кг: Гомес Лардует — Баҳодир Жалолов 3:0 (49:45, 50:44, 50:44)
Изоҳ (0)