Марказий Африка Республикасида христиан ва исломий гуруҳлар ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида 22 киши ҳалок бўлди, 36 киши жароҳат олди. Бу ҳақда БМТнинг мамлакатдаги миссияси (MINUSCA) баёнотида айтилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Айтилишича, «Анти-Балака» христиан гуруҳи ҳамда илгари «Селека» исломий гуруҳи таркибига кирган қуролли қўшилма ўртасидаги тўқнашувлар Бриа шаҳрида рўй берди.
Ҳалок бўлганларнинг 17 нафари тинч аҳоли вакилларидир.
Икки гуруҳ ўртасидаги тўқнашувлар икки ярим йилдан буён давом этмоқда. 2003 йилдан бери ҳокимият тепасида бўлган президент Франсуа Бозизе ағдарилганидан ва унинг ўрнини мусулмон президент Мишель Жотодия келганидан сўнг вазият кескинлашиб кетди. Бозизени ағдарган «Селека» гуруҳига қарши христианларнинг «Анти-Балака» гуруҳи кураша бошлади.
Изоҳ (0)