Шимолий Корея Осиёнинг етакчи ракета давлатига айланди. Бу ҳақда КХДР етакчиси Ким Чен Ин «Хвасон-12» баллистик ракетаси яратувчилари билан фотосессиядан сўнг маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«КХДР тўлақонли ядро ва Осиёдаги етакчи ракета давлатига айланди. Ўз кучига таянган ҳолда янада қудратли қурол-аслаҳалар яратиш ва ишлаб чиқариш мамлакатимизни енгилмас социалистик давлат сифатидаги мавқейини мустаҳкамлайди», — дея таъкидлади Ким Чен Ин.
«Хвасон-12» баллистик ракетаси яратувчилари Пхеньянга мамлакат раҳбарияти таклифига биноан етиб келди. «Мансуде» съездлар саройида Шимолий Корея ракета соҳаси етакчи мутахассисларини мукофотлаш маросими ўтказилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)