Россияликларнинг кўпчилиги амалдаги президент Владимир Путин 2018 йилда иккинчи президентлик муддати учун ўз номзодини кўрсатади деб ҳисоблайди. Буни Жамоат фикрини ўрганиш жамғармаси ўтказган сўров натижалари кўрсатмоқда, деб хабар беради «Газета.ru».
Респондентларнинг 80 фоизи Путин 2018 йилги сайловда иштирок этишига ишонч билдирди, 9 фоизи бунга қўшилмади, 12 фоизи эса жавоб беришга қийналди.
Сўровда иштирок этганларнинг 46 фоизи Путиннинг кейинги муддатга сайланишдан воз кечишига салбий муносабатда бўлишини, 35 фоизи бу янгиликдан ҳеч қандай ҳиссиётга берилмаслигини, 14 фоизи эса ижобий қабул қилишини билдирди.
Изоҳ (0)