АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция ҳарбий-ҳаво кучлари Сурия армиясининг Ат-Танф шаҳридаги шосседа жойлашган маррасига авиазарба берди. Бу ҳақда Сурия қуролли кучлари қўмондонлиги вакилига таяниб, SANA агентлиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Қўмондонлик вакилига кўра, бомбардимон оқибатида бир неча ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)