АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари Корея яриморолига у ердаги Carl Vinson кемасига қўшимча равишда Ronald Reagan авиаташувчисини юборди. Бу ҳақда ҳарбий доиралардаги манбаларига таяниб, CNN хабар бермоқда.
Авиаташувчи техник хизмат кўрсатиш ва тегишли синовлардан ўтгандан кейин Япониянинг Йокосука портидан 16 май, сешанба куни йўлга чиқди. Белгиланган жойга етиб келгандан кейин ҳарбий кема экипажи самолётларни хавфсиз учириш ва қўндиришни ишлаб чиқади.
Шунингдек, Ronald Reagan ва Carl Vinson ҳудуддаги кескинликни ўсиб бориши фонида биргаликдаги манёврларда иштирок этади.
Carl Vinson Япон денгизига 29 апрель куни кириб келган эди.
Изоҳ (0)