Наманган шаҳридаги «Ёш куч» ўйингоҳида вилоят ҳуқуқ-тартибот органларининг оммавий тартибсизликлар олдини олиш, бартараф этиш ва жамоат тартибини сақлашга қаратилган амалий ўқув машғулоти ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Машғулот ўтказилишидан кўзда тутилган мақсад куч ва воситаларнинг эҳтимолий тартибсизликларга қарши тайёргарлигини текшириш ва ҳушёрликни оширишдан иборат бўлгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)