МДҲ давлатларининг ёзда фаол дам олиш мўлжалланган энг оммавий тоғ курортлари қаторида Чимён ҳам бор. Бу ҳақда «ТурСтат» таҳлилий агентлиги маълумотларига таяниб, «Anons.uz» хабар бермоқда.
Фаол дам олиш тоғ сайри (треккинг), жиппинг, тоғ велосипедлари ва квадротцикллар, отда сайр, SPA-муолажалар ва фитнесни ўз ичига олади.
Россиялик сайёҳлар орасида энг машҳур МДҲ давлатлари тоғ курортлари бешлигига Чимбулоқ (Қозоғистон), Шоҳтоғ (Озарбайжон), Сахкадзор (Арманистон), Чимён (Ўзбекистон) ва Қоракўл (Қирғизистон) кирди.
Дам олишнинг энг кам сарф қилинадиган варианти, яшаш ва озиқ-овқат харажатларини ҳисобга олганда, Чимён ва Қоракўлга тўғри келди (суткасига 70 долларгача). Шоҳтоғда бу кўрсаткич суткасига 90, Сахкадзорда эса 80 долларни ташкил этади. Сайёҳлар учун Чимбулоқда дам олиш энг қимматга тушади (суткасига 100 доллардан ортиқ).
Изоҳ (0)