• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Акмал Саидов: БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг Ўзбекистонга келиши тарихий ташриф бўлди

    БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн бошчилигидаги делегация шу йил 10—12 май кунлари Ўзбекистонда бўлди ва Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинди. Ўзбекистон электрон ОАВ миллий ассоциацияси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов билан мазкур ташриф аҳамияти, натижалари ва тафсилотлари ҳақида суҳбат уюштирди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    —БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси 1993 йили Иккинчи умумжаҳон анжуманида Вена шаҳрида қабул қилинган қарор асосида ташкил этилганини таъкидлаш лозим, — деди А.Саидов. — БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси мазкур халқаро ташкилот тизимида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи асосий орган бўлса, Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссар ўзининг ҳуқуқий мақомига кўра БМТ Бош котибининг ўринбосари ҳисобланади. Бу юксак мартаба эгаси БМТ тизимида инсон ҳуқуқлари бўйича биринчи шахсдир. Содда қилиб айтганда, Олий комиссар инсон ҳуқуқларининг дунёдаги биринчи ҳимоячиси саналади.

    — Ҳозирги олий комиссар шахси ва фаолияти ҳақида қандай маълумотлар бера оласиз?

    – БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 4 йилга сайланади. БМТ Олий комиссари 1993 йилдан шу кунга қадар 7 марта сайланган. Зайд Раад ал-Ҳусайн еттинчи Олий комиссардир. У АҚШнинг Жонс Хопкинс университетида гуманитар фанлар бакалаври ва Буюк Британиянинг Кембриж университетида фалсафа доктори даражасини олган. Араб, инглиз ва француз тилларини билади. Иордания Ҳошимийлар давлати фуқароси, шаҳзода, Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) авлодларидан.

    Зайд Раад ал-Ҳусайн дипломатия соҳасида кўп йиллик катта амалий тажрибага эга. Иорданиянинг АҚШдаги элчиси, шунингдек, БМТдаги доимий вакили сифатида фаолият юритган. У халқаро ҳуқуқ, халқаро жиноий судлов, тинчликпарварлик операцияларини амалга ошириш ва ядровий терроризмга қарши курашиш масалалари бўйича мутахассисдир. 

    Зайд Раад ал-Ҳусайн 2014 йил 1 сентябрда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари этиб тайинланган ва Осиё қитъасининг ушбу лавозимдаги илк намояндаси, қолаверса, мусулмон дунёсидан ҳам биринчи вакилдир. БМТ Олий комиссари сифатида 24 та мамлакатга ташриф буюрган. Ўзининг қатъий нуқтаи назарига эга бўлиб, аксарият давлат раҳбарларини ҳам жиддий танқид қилган. 

    БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг Ўзбекистонга ташриф буюриши сўралган ҳукуматимиз таклифини Зайд Раад ал-Ҳусайнга жорий йил 1 мартида Женева шаҳрида бўлиб ўтган учрашувимиз чоғида топширган эдим. 

    —Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Зайд Раад ал-Ҳусайн билан мулоқоти ҳақида сўзлаб берсангиз.

    —БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари мамлакатга ташрифи давомида кўплаб музокаралар, хусусан, 10 та учрашув ўтказди. Албатта, энг муҳим учрашув Президент Шавкат Мирзиёев билан ўзаро самимий мулоқотидир. Ташриф якунлари бўйича маҳаллий ва чет эл оммавий ахборот воситалари учун ўтказилган матбуот анжуманида жаноб Зайд Раад ал-Ҳусайн мамлакат раҳбари билан қарийб 1,5 соатлик мулоқотда жуда кўплаб масалаларда амалий келишувларга эришилганини эътироф этди.

    – Давлат раҳбари учрашув давомида айнан қайси масалаларга эътибор қаратди?

     — Президент биринчи навбатда Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича ёндашувларининг асосий нуқталарини баён қилди. Бунда инсон ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли таркибий ислоҳотларнинг устувор йўналиши экани алоҳида қайд этилди. Ўзбекистоннинг асосий мақсади демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришдан иборат бўлиб, халқнинг бу онгли танлови миллий манфаатларимизга тўлиқ жавоб беради.

    Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича самарали қонунчилик тизими яратилган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан бир қаторда 16 та кодекс ва 400 дан ортиқ қонун қабул қилинган. Мамлакатда Марказий Осиё минтақасида биринчи бўлиб инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларга асос солинган. Хусусан, 1995 йилда Парламент Омбудсмани лавозими жорий этилди. У инсон ҳуқуқларига оид масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича кўплаб ваколатларга, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда ўз вакилларига эга. Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ фаолият кўрсатаётанига 20 йилдан ошди.

    Яқинда тасдиқланган ва моҳиятига кўра БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишнинг «йўл харитаси»га айланган «2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»да демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришни такомиллаштиришга доир яқин истиқболга мўлжалланган аниқ чора-тадбирлар дастури белгиланди.

    Жорий йил мамлакатда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари» йили, деб эълон қилинди. Одамларнинг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Жойларда ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари аҳолининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилмоқда. 

    Шунингдек, Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси очилди. Президент девони таркибида инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи учта янги тузилма ташкил этилди. Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича судга дахли бўлмаган янги механизм – Бизнес-Омбудсман тузилди.

    Инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда Олий Мажлис палаталари фаол иштирок этмоқда. «Ҳаракатлар стратегияси» доирасида жорий йилда қарийб 50 та қонун ҳужжати қабул қилинади. Шу жумладан, ички ишлар идоралари, коррупцияга қарши курашга доир қонунлар аллақачон амал қилмоқда. Парламент назорати изчиллик билан жорий этилмоқда. Ҳукумат аъзолари парламентга ҳисобот бермоқда. Депутатлар ҳар ойда 10 кун жойларда бўлиб, ҳақиқий аҳволни ўрганмоқда.

    Ўзбекистонда ўлим жазоси бекор қилинган. «Хабеас-корпус» институти босқичма-босқич жорий этилмоқда. Мамлакат маҳкумлар энг кам давлатлар қаторига киради. 

    Судьяларнинг ҳақиқий мустақиллигини таъминлашга қаратилган қарорлар қабул қилинди. Янги институт – Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши жорий этилди. Судьялик муддатларига қатъий аниқлик киритилди. 

    Ўзбекистонда очиқ фуқаролик институти ривожланмоқда. Мамлакатда 8 мингдан зиёд нодавлат нотижорат ташкилоти фаолият юритмоқда. 

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича 70 дан зиёд халқаро ҳужжатга, жумладан, БМТнинг ўнта шартномасига қўшилган. Бугунги кунда ушбу ҳужжатларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш ва амалиётга жорий этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан яқин ҳамкорликда кўрилган таъсирчан чоралар туфайли болаларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланиш иллатига барҳам берилди. Буларнинг барчаси Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ва қадриятларини тан олиши ҳамда ўзининг халқаро манфаатларига содиқ эканининг ёрқин ифодасидир.

    Президент ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича фикр алмашиш асносида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича барча йўналишларда Олий комиссар бошқармаси ва унинг минтақавий офиси билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.

    Хусусан, давлат раҳбари «Ҳаракатлар стратегияси» доирасида, биринчидан, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва қонун устунлигини таъминлаш, иккинчидан, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашни янада яхшилаш, учинчидан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи миллий институтларни мустаҳкамлаш, тўртинчидан, инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтириш каби устувор йўналишларда ўзаро ҳамкорликка шайлигини маълум қилди.

    – БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Президент қабулида ва бошқа учрашувларда асосан қайси мавзуларга урғу берди?

    — Бу ҳақда сўз борганда, албатта, Зайд Раад ал-Ҳусайн Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига юксак эътибор қаратилаётгани ва бу борада амалий чоралар кўрилаётгани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик изҳор этганини қайд этиш лозим. Шунингдек, юксак мартабали меҳмон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Ўзбекистон билан узоқ муддатли ва тизимли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини маълум қилгани ниҳоятда муҳим.

    Бошқа учрашувларда ҳам Ўзбекистон ва БМТ институтлари, жумладан, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ўртасидаги алоқаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида томонларда ўзаро қизиқиш мавжудлиги қайд этилди. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

    Олий комиссар Президент ташаббуси билан ишлаб чиқилган «Ҳаракатлар стратегияси» жуда жиддий ва ёрқин дастур эканини алоҳида таъкидлади. Унда БМТ ғоялари, инсон ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар ўз ифодасини топганини қайд этди.

    БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари иштирокида бўлиб ўтган тадбирларда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган бошқа олий қадриятларни ҳимоя қилишга оид масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди. «Ҳаракатлар стратегияси»да назарда тутилган чора-тадбирлар ижросида нодавлат нотижорат ташкилотлари иштироки, коррупцияга қарши курашиш, БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш конвенциясини ратификация қилиш бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари ташаббуси каби қатор масалаларга эътибор қаратилди.

    Энг муҳими, барча учрашув ва мулоқотларда Зайд Раад ал-Ҳусайн Ўзбекистонга ташрифидан кўзланган асосий мақсад ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашдан иборат эканини, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил қўллаб-қувватлашини алоҳида таъкидлади.Олий комиссар Ўзбекистонда қабул қилинаётган ҳар бир янги қонун ҳужжати инсон ҳуқуқларига тааллуқли халқаро стандартларга мувофиқлик жараёнидан ўтишини юқори баҳолади. У, шунингдек, сўнгги 8 ой мобайнида давлат раҳбари ташаббуси билан фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимоясини таъминлашга қаратилган қонунлар, фармон ҳамда қарорлар қабул қилинганини эътироф этди.

    Шунингдек, Зайд Раад ал-Ҳусайн Ўзбекистондаги халқ билан мулоқот, коррупцияга қарши кураш ҳамда сўз эркинлиги борасида олиб борилаётган ишларнинг таҳсинга сазовор эканини таъкидлади. Ҳукуматнинг амалга оширилаётган ишлар бўйича мониторинг олиб боришига эътибор қаратиб, бу ҳам мамлакатда шаффоф муҳит яратишдаги муҳим ижобий жиҳат эканини қайд этди. 

    Бундан ташқари, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини, жумладан, чегараларни белгилаш сингари нозик масалаларда амалий натижаларга эришилаётганини юқори баҳолади.

    — Ташриф якунлари бўйича қандай амалий натижаларга эришилди?

    — Ўзбекистон БМТ Олий комиссари бошқармаси билан қуйидаги йўналишларда изчил ҳамкорликни амалга ошириши ҳақида келишиб олинди:

    биринчидан, «Ҳаракатлар стратегияси»да белгиланган вазифаларни амалга оширишда қўллаб-қувватлаш ва ёрдам бериш;

    иккинчидан, инсон ҳуқуқларига оид, шу жумладан, хотин-қизларнинг тенглигини амалда таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш борасида ҳамкорлик қилиш;

    учинчидан, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, хусусан, Омбудсман ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ва ўзаро тадбирлар – турли анжуманлар, давра суҳбатлари ўтказиш;

    тўртинчидан, инсон ҳуқуқлари бўйича таълим тизимини такомиллаштириш, бу борада ўқув қўлланмалари, рисолалар ва дастурлар билан ёрдам бериш;

    бешинчидан, Олий комиссарнинг Минтақавий офиси билан ҳамкорлик ўрнатиш;олтинчидан, БМТнинг махсус механизмлари, айниқса махсус маърузачилари ва шартномавий органлари билан ҳамкорликни кенгайтириш;

    еттинчидан, БМТнинг Умумий даврий ҳисоботи доирасида ҳамкорлик қилиш;саккизинчидан, Ўзбекистонда эркин фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш ва уларга муқобил маърузалар тайёрлашда амалий ёрдам бериш;

    тўққизинчидан, Ўзбекистон мустақил оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистларнинг касбий малакасини оширишга кўмаклашиш;

    ўнинчидан, БМТнинг инсон ҳуқуқларига оид халқаро шартномаларини, жумладан, Ногиронлар тўғрисидаги конвенцияни, Қийноқларга қарши конвенциянинг факултатив протоколини ратификация қилиш;

    ўн биринчидан, Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан мажбурий меҳнатнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

    — БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг Ўзбекистонга ташрифи қандай амалий аҳамиятга эга, деб ўйлайсиз? 

    — Аввало, бу БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг мамлакатимизга илк ташрифидир. Бу, том маънода, тарихий ташрифдир. Ҳеч шубҳасиз, ушбу ташриф ғоят юксак даражада ўтди.Зайд Раад ал-Ҳусайн жанобларининг ташрифи Ўзбекистон раҳбарияти билан БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ўртасида ўзаро тушуниш ва интилишлар муштараклигини тасдиқлади. Мазкур ташриф амалий ҳамкорлигимиз учун янги имкониятлар ва йўналишлар очди. Айниқса, ушбу ташриф Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини янги, юксак босқичга кўтаргани билан улкан аҳамият касб этади.

    18.05.2017, 09:47   Изоҳ (0)   5782
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Шаҳрихондаги эпидемик вазият барқарорлаштирилди». ФВВ ва ССВ музқаймоқдан заҳарланиш ҳодисаси юзасидан расмий ахборот берди

    17.05.2017, 23:22

    Аҳолининг бири бошқасига зид талаб ва шикоятлари, қишлоқларга интернетни олиб киришдаги муаммолар, Тошкент метросига халал бераётган терактлар. АКТВ раҳбари Шерзод...

    17.05.2017, 22:35

    Андижонда музқаймоқдан заҳарланганлар, музокаралар учун Ўзбекистонга келган Google вакиллари, Сирдарёга сафар қилган Шавкат Мирзиёев ва куннинг бошқа муҳим хабарла...

    17.05.2017, 21:46

    Шавкат Мирзиёев яна Туркманистонга боради

    17.05.2017, 20:03

    Шавкат Мирзиёев Ховос туманидаги йилига 150—200 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган иссиқхонани кўздан кечирди

    17.05.2017, 19:12

    Шавкат Мирзиёев ва Ҳасан Руҳоний бир-бирини қутлади

    17.05.2017, 18:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди



    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Навбаҳор” ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 25 май, 20:49

    Бразилияда колага ружу қўйган эркак организмидан 35 та тош чиқди (видео)

    Дунё | 25 май, 20:37

    Исроил барча фаол пиёда ва зирҳли бригадаларини Ғазога киритди 

    Дунё | 25 май, 19:15

    Трамп Гарвард университетида ўқийдиган хорижлик талабалар маълумотини сўради 

    Дунё | 25 май, 18:40

    Европанинг икки топ клуби япониялик футболчи учун курашмоқда

    Спорт | 25 май, 18:21

    Қозоғистонда чигирткаларга қарши дронлардан фойдаланилади

    Қозоғистон | 25 май, 18:10

    Ўзбекистон ва Венгрия вагонсозлик соҳасида биргаликда ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

    Ўзбекистон | 25 май, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.