• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Аҳолининг бири бошқасига зид талаб ва шикоятлари, қишлоқларга интернетни олиб киришдаги муаммолар, Тошкент метросига халал бераётган терактлар. АКТВ раҳбари Шерзод Шерматов журналистлар билан учрашди

    Ҳар қандай мамлакатда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун давлат раҳбарининг бевосита ташаббуси катта аҳамиятга эга. Халқаро пресс-клубнинг 17 май куни — Жаҳон телекоммуникация ва ахборотлашган жамият куни муносабати билан ташкил этилган сессиясида қатнашган Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматов ва «Ўзбектелеком» компанияси бош директори Шуҳрат Қодиров худди шу фикрни маъқуллади.

    Шерзод Шерматов (чапда) ва Шуҳрат Қодиров.

    Шерзод Шерматов (чапда) ва Шуҳрат Қодиров.
    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    150 йилдан ортиқ фаолият кўрсатиб келаётган Халқаро электралоқа иттифоқи ташкил этилгани шарафига нишонланадиган 17 май — Жаҳон телекоммуникация ва ахборотлашган жамият куни муносабати билан ташкил этилган сессия ишида маърузачилар Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида амалга оширилаётган ишлар, эришилган ютуқлар, мавжуд камчиликлар ва истиқболдаги режаларга атрофлича тўхталди.

    Мавзуга доир: «WannaCry асосан ривожланган давлатларда тарқалди». Шерзод Шерматов товламачи-вирус Ўзбекистондаги компьютерларга қарийб зарар етказмаганини маълум қилди

    Шерзод Шерматов ўз сўзи бошида ҳар қандай мамлакатда АКТни ривожлантириш учун давлат раҳбарининг бевосита ташаббуси катта аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлади. «2016 йил 24 сентябрда бош вазир виртуал қабулхонасининг ишга туширилиши Шавкат Мирзиёевнинг айнан шундай ташаббуси бўлди», — деди Шерматов ўз сўзини далиллаб.

    Маълумотларга кўра, 2016 йилнинг дастлабки тўққиз ойи давомида Вазирлар Маҳкамасига 19 мингта ёзма мурожаат тушган бўлса, бош вазир виртуал қабулхонаси ишга тушгач, икки ҳафта ичида 25 мингта мурожаат қабул қилинган. Ҳозирги кунда мурожаатлар сони 786 мингга етган.

    Foto: Madina Nurman / “Daryo”

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Электрон ҳукуматни шакллантириш мамлакатнинг АКТ соҳасида эришган асосий ютуқларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. Электрон ҳукуматни ривожлантириш халқаро рейтингида Ўзбекистон 2014 йили 100-ўринни эгаллаган бўлса, 2016 йилга келиб 20 поғона кўтарилди. Рейтингдаги ўсишга қарамай, Ўзбекистон телекоммуникация соҳасида олдинга қадам ташламагани қайд этилди. Шуни ҳисобга олган ҳолда Шерзод Шерматов ҳозирги кунда телекоммуникация соҳасини ривожлантириш, унинг рақобатбардошлигини ошириш асосий вазифа бўлиб турганини таъкидлади.

    Асосий камчиликлардан яна бири алоқа сифатини таъминлаш эканлиги алоҳида қайд этилди. Бугунги кунда кенг полосали симли инернетга уланиш даражаси мамлакатда 100 нафар фойдаланувчига 1,33 кишини ташкил қилмоқда. Шунингдек, 4G технологияси Ўзбекистонда мавжуд 12 мингдан зиёд аҳоли пунктларининг бир фоиздан камроғини қамраб олган, холос.

    Электрон ҳукумат

    Электрон ҳукуматни шакллантириш борасида давлат раҳбарининг ташаббуси самаралари ҳақида тўхталар экан, АКТ вазирлиги раҳбари 2016 йилнинг тўққиз ойи давомида қабул қилинган 19 мингта мурожаат ва ундан кейинги саккиз ойда келиб тушган қарийб 800 мингта мурожаат ўртасидаги фарқни қайд этиб ўтди.
    АКТни давлат бошқарувидаги ўрнига алоҳида эътибор берилмоқда. Мамлакатда амалга оширилаётган йирик инвестицион лойиҳаларни Президент видеокамералар орқали кузатиб боради. «Новза» кўпригининг қурилиши бунга яққол мисол бўла олади. Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказиладиган видеоселектор йиғилишлари давлат раҳбари томонидан АКТдан самарали фойдаланилаётганини кўрсатмоқда. Бунда жойлардаги раҳбарлар ортиқча вақт сарфи ва моддий харажатлардан халос қилиниб, масалаларни тезкорлик билан ҳал қилишга имкон яратилмоқда.

    Шерзод Шерматов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи

    Мавзуга доир: Новза кўприги қурилиши — 2 дақиқалик видеода

    Электрон ҳукуматни шакллантиришда амалга оширилаётган энг асосий ишлардан яна бири — Ягона давлат интерактив хизматлари порталининг янги талқинда ишга туширилишидир. Янгиланган талқинда ишлай бошлаган Ягона порталининг аввалгисидан қандай фарқлари бор? Вазирлик раҳбарининг алоҳида таъкидлашича, талаб нисбатан юқори бўлган хизматлар — йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича маълумот, нотариал хизматлар, биометрик паспорт учун онлайн навбат каби хизматлар янги порталдан ўрин олади.

    2017—2021 йилларда мамлакатни ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясида электрон парламентни шакллантириш масаласи ҳам қайд этиб ўтилган. АКТ вазирлиги раҳбари бу масалага тўхталиб, ҳозирги вақтда электрон парламентни шакллантириш бўйича концепция устида иш олиб борилаётганини маълум қилди. Электрон парламентни шакллантиришдан асосий мақсад — қонунларни ишлаб чиқишда ва қонунчилик фаолиятини амалга оширишда фуқаролар иштирокини таъминлашдир.

    Интернет сифати ва тезлиги

    Ўзбекистондаги интернет фойдаланвчиларини қийнайдиган масалалардан бири — интернет нархининг қимматлиги ва тезлигининг пастлигидир. 2013 йилда провайдерлар учун ташқи интернет каналларига уланиш нархи 1 Мбит/с учун 422 АҚШ долларни ташкил қилган бўлса, тўрт йил давомида нархлар мунтазам пасайтирилиб, бугунги кунда 67,85 АҚШ долларига тенг. 2016 йилда провайдерлар учун халқаро ахборот тармоқларидан фойдаланиш умумий тезлиги 26,5 Гбит/с бўлган бўлса, 2017 йилда эса 65,7 Гбит/секундга етди.

    Вазир мавжуд ҳолатга изоҳ берди. Унинг таъкидлашича, халқаро каналларга уланиш тезлиги ошгани сари интернет нархи пасайиб боради. Ҳозирги кунда халқаро каналларни кенгайтириш бўйича доимий иш олиб борилмоқда.

    Мобил операторларнинг миллий валютадаги ҳисоб-китобга ўтиши билан боғлиқ саволга жавоб берган Шерзод Шерматов барча операторларга бу масалада тегишли топшириқ берилганини ва операторлар сўмли тарифларни жорий этиши кераклигини айтиб ўтди.

    «Бозор иқтисодиётини ҳисобга олган ҳолда таъкидлаш керакки, мобил операторларининг тарифларни ҳисоблашда хорижий валютадан миллий валютага ўтиши нархларнинг арзонлашиши ёки қимматлашишини билдирмайди, шунчаки бир номиналдан бошқасига ўтилади», — деб қўшимча қилди вазирлик раҳбари.

    Мамлакатнинг етиб бориш қийин бўлган узоқ қишлоқлари ва тоғли ҳудудларида интернетга уланиш мавжуд муаммолардан яна бири ҳисобланади. «Ўзбектелеком» компанияси бош директори Шуҳрат Қодировнинг маълум қилишича, яқин беш йил ичида Ўзбекистоннинг барча аҳоли пунктларида интернет ишлайди.

    Шуҳрат Қодиров (ўнгда)

    Шуҳрат Қодиров (ўнгда)
    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Бироқ масаланинг бошқа томони ҳам бор. Қишлоқларда электр энергияси узилиши билан боғлиқ муаммолар ҳудудга алоқа ва интернетнинг кириб боришида қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Бу муаммони бартараф этиш учун мобил операторлар томонидан база-станцияларини ишлаши учун қайта тикланадиган энергия манбаларидан, масалан, қуёш батареяларидан фойдаланиши масаласи ўртага ташланди.

    Бу масалада Шерзод Шерматов икки жиҳатга эътиборни қаратди. Биринчидан, бу муаммонинг жуда қиммат ечими. Иккинчидан, қуёш панеллари ўрнатиладиган ҳудуддаги маҳаллий аҳолининг муносабатини ҳам ҳисобга олиш керак. Вазирлик раҳбарининг таъкидлашича, шу вақтгача қуёш панеллари ўрнатилган баъзи жойларда одамлар томонидан қурилмаларга тош отиб, зарар етказиш ҳолатлари кузатилган. Шу жиҳатдан бу масала очиқ қолмоқда.

    Foto: Madina Nurman / “Daryo”

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Қишлоқ жойларда алоқа сифатини яхшилашда мавжуд бўлган тўсиқлардан бири кўрсатиладиган хизматлар учун харажатларнинг ўзини оқлаши масаласи ҳисобланади.

    Агар бу масала ижтимоий лойиҳа бўлса, уни давлат бюджети ҳисобидан амалга ошириш мумкин. Мен давлат бюджетидан телекоммуникацияни ривожлантириш учун маблағ ажратилганини эслай олмайман. Баъзи мамлакатларда барча ҳудудларни юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш учун ижтимоий лойиҳа ишлаб чиқилиб, давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилган бўлиши мумкин. Бизда мактаблар, қишлоқ врачлик пунктлари каби устунроқ мавқедаги масалалар бор. Шунинг учун қишлоқларни юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш учун давлат бюджетидан маблағ ажрата олмаймиз. Бу борада ишлар олиб борилмоқда ва тез орада ҳал қилинади.

    Шерзод Шерматов, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи

    Интернет сифатини ва тезлигини яхшилаш борасидаги баҳсли масалалардан бири мобил операторлар база-станцияларининг нурланиш даражаси бўлиб турибди. Вазирнинг айтишича, Президент виртуал қабулхонасига келиб тушаётган шикоятлар орасида кўп қаватли уйлар томига ўрнатилган база-станцияларининг одамлар саломатлигига салбий таъсири қилиши ҳақида шикоятлар бор.

    Шикоятлар юзасидан чора кўриш учун база-станциялар олиб ташланганидан сўнг, аҳоли алоқа ва интернет сифатининг ёмонлашгани ҳақида шикоят қилади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, Шерзод Шерматов бу масалани ҳал қилишда жамоатчилик билан ишлаш ва база-станцияларининг аҳоли саломатлигига қандай таъсири борлигини тўғри тушунтириш кераклигини қайд этди.

    Ссесия давомида Тошкент метросига алоқа ва интернетни олиб кириш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Бу борада муҳокамалар олиб борилган. Бироқ дунёнинг турли мамлакатлари метрополитенларида юз бераётган терактлар хавфсизлик масаласини долзарб қилиб қўймоқда.

    Шерзод Шерматов вазирлик раҳбари сифатидаги ўзининг дастлабки 100 кунлик иши ҳақида фикр билдирар экан, фаолиятидан қониқиш ҳисси йўқлигини айтиб ўтди. Соҳада мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганиб чиқиш ҳамда уларнинг ечимларини излаб топиш борасида кўп ишлаш кераклиги вазирнинг дастлабки 100 кунлик фаолиятидан қониқмаслигига сабаб бўлмоқда.

    17.05.2017, 22:35   Изоҳ (0)   17180
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда музқаймоқдан заҳарланганлар, музокаралар учун Ўзбекистонга келган Google вакиллари, Сирдарёга сафар қилган Шавкат Мирзиёев ва куннинг бошқа муҳим хабарла...

    17.05.2017, 21:46

    Шавкат Мирзиёев яна Туркманистонга боради

    17.05.2017, 20:03

    Шавкат Мирзиёев Ховос туманидаги йилига 150—200 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган иссиқхонани кўздан кечирди

    17.05.2017, 19:12

    Шавкат Мирзиёев ва Ҳасан Руҳоний бир-бирини қутлади

    17.05.2017, 18:16

    Шавкат Мирзиёев Гулистонда маҳалла профилактика инспектори хонадонида бўлди

    17.05.2017, 17:41

    Тошкентга келганига бир кун бўлган Ян Гэйл шаҳарда асфальт жуда кўп эканини танқид қилди. У ким ўзи?

    17.05.2017, 17:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Instagram: Малика Равшанова 90 минг долларлик автомобиль харид қилди, Шаҳло Зоирова ўқишни битирди, Паризода оиласида жудолик

    Шоу-бизнес | 16 июн, 10:58

    “Гўшт, сут, парранда гўшти ва тухум нархи барқарор бўлиши шарт” — Шавкат Мирзиёев  

    Ўзбекистон | 16 июн, 10:52

    Аббосбек Файзуллаев АПЛ клуби “шорт-листи”дан жой олди (фото)

    Спорт | 16 июн, 10:50

    Президент администрациясининг Назорат инспекцияси тугатилади 

    Ўзбекистон | 16 июн, 10:44

    Эронликлар пойтахтни оммавий тарк этмоқда (видео)

    Дунё | 16 июн, 10:43

    Ҳиндистонда кўприк қулаши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди

    Дунё | 16 июн, 10:15

    “Ўзи билиб жойини бўшатиб қўйсин” — Шавкат Мирзиёев суюлтирилган газ муаммоси бўйича раҳбарларга сўнгги огоҳлантириш берди

    Ўзбекистон | 16 июн, 10:15

    Кўзойнак танлашда эътибор қаратиш лозим бўлган 7 та жиҳат

    Лайфстайл | 16 июн, 10:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.