«Тахтлар ўйини» сериалининг спин-оффлари сони бештага етди. Бу ҳақда ёзувчи Жорж Мартин Livejournal’да маълум қилди. Аммо «Муз ва олов қўшиғи» муаллифи бу лойиҳаларни «шоунинг давомчилари» деб атамоқда. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Мартиннинг сўзларига кўра, айни вақтда HBO беш сценарийнавис билан янги ғояларни ишлаб чиқмоқда.
Ёзувчининг қайд этишича, унга «спин-офф» термини ёқмайди ва янги лойиҳаларга нисбатан уларни қўллаб бўлмайди.
Биз айтаётган нарсалар, булар мен «Муз ва олов қўшиғи»да яратган дунё ва Вестеросдан ташқаридаги «иккинчи даражали олам»да содир бўладиган янги ҳодисалар.У яна айни вақтда муҳокама қилинаётган концепциялар сиквел эмас, приквел бўлиши, улардан баъзилари умуман Вестеросда содир бўлмаслигини айтиб ўтди.Жорж Мартин, ёзувчи
Ёзувчи HBO канали бу сериалларнинг барчасини суратга олишига шубҳа қилди.
Эслатиб ўтамиз, «Тахтлар ўйини» сериалининг 7-фасли премьераси 2017 йил 16 июлга белгиланган.
Изоҳ (0)