Америкалик актёр, «Эмми» мукофоти лауреати Пауэрс Бут 68 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
The Hollywood Reporter нашрига кўра, актёр Лос-Анжелесдаги уйида вафот этди.
Пауэрс Бут 1948 йилда Техас штатининг Снайдер шаҳрида туғилганди. Уни «Тўсатдан юз берган ўлим», «Гуноҳлар шаҳри» фильмларидаги ёвуз шахслар роллари танитди.
Актёр телевидениеда ҳам ўзини кўрсатган, «Дедвуд», «Нэшвилл» каби сериалларда иштирок этганди. 1980 йили «Гаяна фожиаси: Жим Жонснинг тарихи» мини-сериалидаги бош роли учун «Эмми» мукофотига сазовор бўлган.
Изоҳ (0)