Америкалик актёр Майкл Паркс 77 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда маълум қилган унинг агенти ўлим сабабларини ошкор этмади, дея хабар беради «Газета.ru».
Паркс «Биллни ўлдириш», «Озод Жанго» фильмлари ва «Твин Пикс» сериалидаги роллари орқали танилганди. У Квентин Тарантино, Роберт Родригез ва Кевин Смит каби режиссёрлар билан ҳамкорлик қилган.
1940 йилда дунёга келган актёр 21 ёшида фаолиятини бошлаганди. Паркс суратга тушган охирги фильм 2014 йилда экранларга чиқди.
Изоҳ (0)