2016 йилнинг 15 июлида Туркияда бўлиб ўтган ҳарбий тўнтаришга алоқадор икки генерал Германия ҳудудидан сиёсий бошпана сўради. Бу ҳақда, Bild газетасига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, ҳарбийлар Франкфурт-Майн аэропортида 15 май кечки соатларида бошпана сўраб мурожаат қилган. Дастлабки текширувлардан сўнг улар Гисен шаҳридаги (Гессен федерал ерида) қочқинларни бирламчи қабул қилиш марказига олиб келинган.
Der Spiegel нашрига кўра, Германиядан бошпана сўраётган туркиялик сони ўсиб бормоқда. Германияда бир неча туркиялик ҳарбийга бошпана берилгани расмий Анқаранинг кескин норозилигига сабаб бўлган эди.
Изоҳ (0)