Конгресс аъзоси Жейсон Чаффец ФҚБ директори вазифасини бажарувчи Эндрю Маккейб номига бюронинг собиқ раҳбари Жеймс Комининг АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувига боғлиқ барча ёзувларни тақдим этиш талаби билан мактуб йўллади. Ҳужжат вакиллар палатаси сайтида эълон қилинди, деб хабар берди «Газета.ru».
The New York Times нашри Дональд Трамп ушбу йилнинг февраль ойида Комидан миллий хавфсизлик бўйича ўзининг собиқ маслаҳатчиси Майкл Флинн бўйича терговни тўхтатишини сўрагани ҳақида ёзган эди. Оқ уй бу каби даъволарни рад этди.
Маккейб номига йўлланган мактубда Чаффец ундан нашрнинг маълумотини тасдиқлаши ёки рад этиши лозимлигини сўраган. Шу муносабат билан у идора директори вазифасини бажарувчи Маккейбдан Комининг Трамп билан учрашувига боғлиқ барча ёзишмалари, қисқа қайдлари ва овозли ёзувларини топширишни сўраган.
Аввалроқ, сенат қўмитасининг разведка бўйича бошлиғи Ричард Берр Комининг Трамп ва Флинн борасидаги ёзишмаларини ишочлилигига шубҳа билдирган эди.
Изоҳ (0)