АҚШ президенти Дональд Трамп Иордания қироли Абдулла II билан телефон орқали мулоқот чоғида Суриядаги вазиятни муҳокама этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Икки мамлакат етакчилари Суриядаги инқирозни тўхтатиш бўйича ҳаракатларни муҳокама қилди. Зўравонликларга чек қўйиш ва можарони бартараф этишга имкон берадиган шароитлар яратиш зарурлиги хусусида якдил фикрга келди. Президент Иорданиянинг ИШИДга қарши курашга қўшаётган салмоқли ҳиссаси учун қиролга миннатдорлик билдирди», — дейилади Оқ уй томонидан тарқатилган баёнотда.
Трамп, шунингдек, Абдулла II билан давлат раҳбари лавозимидаги биринчи хорижий турнеси режалари билан ўртоқлашди. АҚШ президенти ўзининг илк ташрифларини Саудия Арабистони, Исроил ва Италиядан бошлаши билдирилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)