Хоразм вилоятидаги Хива ва Қашқадарё вилоятидаги Шаҳрисабз шаҳарлари бевосита вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар рўйхатига киритилди. Бу ҳақдаги қарор Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 16 майдаги йиғилишида қабул қилинди, деб хабар беради «Газета.uz».
Илгарироқ Президент Шавкат Мирзиёев ушбу вилоятларга уюштирган сафари чоғида Хива ва Шаҳрисабзни мустақил маъмурий бирликларга айлантириб, вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар рўйхатига киритишни топширган эди.
Парламент қуйи палатасининг хабарномасида айтилишича, ушбу ўзгаришлар мазкур шаҳарларнинг туристик салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
Изоҳ (0)