Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн давлатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан бир-бирини қутлади, деб хабар беради ЎзА.
Ўзбекистон Президенти ўз қутловида ўтган чорак аср мобайнида икки томонлама алоқалар дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойиллари асосида кенгайиб борганини мамнуният билан таъкидлаган.
Шавкат Мирзиёев «биргаликдаги амалий ҳаракатларимиз ва ўзаро қўллаб-қувватлаш билан ҳамкорлигимиз янада чуқурлашиб, Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги дўстлик кўприги тобора мустаҳкамланиб бораверади», деб ишонч билдирган.
Президент Мамнун Ҳусайн Покистон ҳукумати ва халқи номидан ушбу сана муносабати билан самимий тилаклар билдириб, «мамлакатларимизни яқин тарихий, диний ва маданий ришталар боғлаб туриши»ни таъкидлаган.
Қутловда Покистон Ўзбекистон билан турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр экани қайд этилган.
Изоҳ (0)