Нью-Йоркда блогер Кевин Стрейл қизил аччиқ қалампирни энг кўп миқдорда еб, жаҳон рекордини ўрнатди. Эркак икки дақиқада 121,9 грамм қалампирни ейишга улгурди. Рекорд видеоси Гиннесс жаҳон рекордлари YouTube-каналига жойланди.
Аввалги рекорд 66 граммдан иборат эди. Шунингдек, Стрейл энг кўп наггетс ейиш бўйича рекордни ҳам янгилади. У уч дақиқада 642,12 грамм товуқни паққос туширди, бу аввалги рекорддан 110 граммга кўпроқ демакдир.
Изоҳ (0)