Гувоҳлар 13 май куни Сидней яқинидаги McDonald’s тармоғи кафеларидан бири ёнига вертолёт келиб қўнганини видеога олди, деб ёзади TJournal. Учувчиси егулик олиш учун кирди, сўнг кузатувчиларни ҳайратда қолдирган ҳолда учиб кетди — ахир одамлар кимгадир шошилинч ёрдам зарур бўлиб қолган деб ўйлаганди-да.
Австралия Фуқаролик авиацияси парвозлар хавфсизлиги бошқармаси қайд этишича, учувчи ер эгасидан қўниш учун рухсат олган бўлса, унинг хатти-ҳаракатлари қонунни бузмаган бўлиши мумкин. Бошқарма ҳодиса юзасидан текширув бошлади.
Изоҳ (0)