Вьетнамнинг сўнгги императори Бао-дайга тегишли Rolex соати Женевадаги аукционда 5 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Ўзини ошкор этишни истамаган харидордан олинган сумма аукционда Rolex соати учун берилган энг катта маблағ бўлди.
Мазкур соат Бао-дай томонидан Женевада, тинчлик бўйича музокараларда бўлиб турган пайти сотиб олинганди.
Bloomberg агентлигига кўра, гап Rolexнинг қора циферблатли, соат кўрсаткичлари бриллиантлардан ишланган уч машҳур нусхасидан бири ҳақида кетмоқда.
Изоҳ (0)