Юз нафар жангари ҳамда уларнинг қариндошларидан иборат гуруҳ Суриянинг Хомс шаҳридаги ал-Ваэр кварталини тарк этди. Бу ҳақда «РИА Новости» Хомс мэриясидаги манбаларига таяниб хабар бермоқда.
«Жангариларни олиб чиқиб кетишнинг ўнинчи босқичи доирасида Хомснинг ал-Ваэр кварталидан 450 киши, шу жумладан, 100 жангари чиқиб кетди», — деди агентликнинг суҳбатдоши.
Ўнинчи босқич 13 май куни Сурия ҳукумати ва ноқонуний қўшилмалар ўртасида эришилган келишув доирасида амалга оширилмоқда. Келишувга биноан, ал-Ваэр саккиз ҳафта давомида тўлалигича жангарилардан тозаланиши лозим.
Изоҳ (0)