Пхеньян, бунинг учун зарур шароитлар яратилган тақдирда, АҚШ президенти маъмурияти билан мулоқот ўрнатишга тайёр. Бу ҳақда КХДР Ташқи ишлар вазирлигининг Америка билан муносабатлар бўлими бошлиғи Чо Сон Хви маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Yonhap агентлигига кўра, Чо Сон Хви КХДР делегацияси билан биргаликда Норвегия пойтахти Ослода америкалик нодавлат экспертлар гуруҳи билан маслаҳатлашувларда иштирок этди. АҚШ делегацияси таркибида мамлакатнинг БМТ ва Россиядаги собиқ элчиси Томас Пикеринг ҳам бўлган.
Олдинроқ Kyodo агентлиги дипломатик доиралардаги манбаларга таяниб, Дональд Трампнинг Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан шахсан учрашиши шарти КХДРнинг ядро ва ракета дастури воз кечиши ҳисобланишини билдирганди.
Изоҳ (0)