Финляндиянинг собиқ президенти Мауно Койвисто 93 ёшида Хельсинкида оламдан ўтди. У мамлакатни 1982—1994 йилларда бошқарганди, дея хабар беради «РБК».
Reuters агентлигига кўра, собиқ давлат раҳбари охирги йилларда Альцгеймер касаллигига чалинганди.
Мауно Койвисто 1923 йил 25 ноябрда туғилганди. 1966—1967, шунингдек, 1972 йилларда Финляндия молия вазири бўлган. 1968— 1970 ва 1979—1982 йилларда мамлакат бош вазири бўлган.
1982 йилда Койвисто Финляндия президенти этиб сайланди. 1994 йили уни бу лавозимда Мартти Ахтисаари алмаштирди.
Изоҳ (0)