Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон The Telegraph нашрига берган интервьюсида расмий Брюссель Буюк Британиянинг Евроиттифоқ таркибидан чиқиши бўйича музокараларда ғирром ўйин қилишини айтди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«Биз жуда эҳтиёткор ва мулоҳазали бўлишимиз лозим», — таъкидлаб ўтди у.
Жонсоннинг сўзларига қараганда, Буюк Британия Брюсселга товон пули тўламай Европа Иттифоқидан чиқишга ҳақлидир. Товон пули миқдори 80 миллиард фунт стерлингни (103 миллиард долларни) ташкил қилади.
«Биз бундай тўловларни қилмай ҳам кетишимиз мумкин эди. Бош вазир Тереза Мэй келишувнинг йўқлиги ёмон келишувдан кўра яхши деганда ниҳоятда ҳақ эди», — таъкидлади ташқи дипломатик идора раҳбари.
Изоҳ (0)