Туркияда сайёҳларни олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Муғла вилояти губернатори Амир Чичекнинг маълум қилишича, автоҳалокат оқибатида 20 киши ҳалок бўлган, йўловчилар орасида чет элликлар бўлмаган.
Аввалроқ ҳодиса оқибатида 17 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди, бироқ кейинроқ шифохонада яна уч киши вафот этди.
Дастлабки маълумотларга кўра, яна 11 киши турли даражада тан жароҳатлари олган.
Автобус салонида жами 42 киши, асосан, аёллар ва болалар бўлган. Мармарис мери Али Ачарнинг маълум қилишича, автобус Измирдан Мармарис томон кетаётган бўлган.
Изоҳ (0)