Саудия Арабистони шимоли-шарқидаги Ал-Қатиф шаҳрида номаълум шахслар томонидан уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида икки киши, жумладан, бир ёш бола ҳалок бўлди ва 10 киши жароҳат олди. Бу ҳақда қироллик ИИВга таяниб Al Jazeera телеканали маълум қилди, деб хабар берди «Коммерсантъ».
Вазирликнинг маълум қилишича, «террорчилар Ал-Масур туманидаги саноат объектларидан бирининг ҳудудига бир нечта портловчи қурилмаларни отиб ҳужум уюштирган», шундан сўнг яқин атрофдаги одамларга қарата ўқ уза бошлаган.
Ички ишлар вазирлигининг фикрича, ҳужумдан мақсад «саноат объектига зарар етказиш ва унинг фаолиятини тўхтатиш» бўлган. Идора шаҳар аҳолисини ҳужум содир бўлган жойга бормасликка, шунингдек, жуноятчиларни «ихтиёрий таслим бўлиш»га чақирди.
Изоҳ (0)