Франция президенти Франсуа Олланд 10 май, чоршанба куни бош вазири Бернар Казнев ва мамлакат ҳукумати истеъфосини қабул қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Шу куни мамлакат Конституциявий кенгаши Францияда бўлиб ўтган президентлик сайловларида Эммануэль Макрон 66,1 фоиз овоз тўплаб, ғолиб чиққанини расман тасдиқлади.
«Конституциявий кенгаш президентлик сайловлари расмий натижаларини эълон қилгани ва республика анъаналарига мувофиқ, ўзим ва ҳукумат истеъфога чиққанлигини маълум қиламан», — дея мурожаат қилди Бернар Казнев Франсуа Олландга.
Олланднинг президентлик ваколатларини Эммануэль Макронга топшириши 14 май, якшанба кунига мўлжалланган.
Изоҳ (0)