Россия ўз ҳарбий хизматчиларини ҳимоя қилиш учун Сурияга қўшимча қурол-яроғлар, шу жумладан, артиллерия юбориши мумкин. Бу ҳақда Россия Федерация кенгашининг мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раҳбари Виктор Озёров маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Аввалроқ Fox News телеканали Россия Сурияга 20 га яқин М-30 гаубицаларини юборгани ҳақида хабар қилган эди. Бундай қурол-яроғлар Сурия армиясида аллақачон бор ва Россияда ҳам сақланиб турибди.
«Мен Ғарбдаги ҳамкасбларимиз ташвишланиши учун ҳеч қандай асосни кўрмаяпман. Россия Сурияда терроризмга қарши кураш олиб бормоқда, бошқа ҳеч ким билан жанг қилиш ниятида эмас, ва агар ҳарбий хизматчиларимиз жойлашган жойларни қўриқлаш учун артиллерия қисмларимизни кучайтириш зарурияти пайдо бўлса, бу ерда ҳеч қандай жиноий нарса йўқ», — дея хулоса қилди Озёров.
Изоҳ (0)