АҚШ Марказий разведка бошқармасида Шимолий Корея томонидан ядро зарбаси хавфлари олдини олиш бўйича махсус марказ тузилди, деб ёзади «Газета.ru».
Янги марказ МРБнинг тажрибали ходимларини жалб қилиб, уларнинг маҳорати ва ижодий салоҳиятидан КХДРга қарши фойдаланади.
«Корея миссионерлик марказининг яратилиши бизга МРБнинг Шимолий Кореядан АҚШ ва унинг иттифоқдошларига нисбатан бўладиган хавфларга қарши туриш бўйича ҳаракатларини аниқ бир мақсадга қаратиш ва интеграциялаш имконини беради», — деди МРБ директори Майк Помпео.
Изоҳ (0)