Санкт-Петербург метросидаги теракт ҳақидаги жиноий иш фигуранти Маҳмудюсуф Мирзаалимовга нисбатан айблов эълон қилинди, деб ёзади «РБК» унинг адвокати Дима Куталияга таяниб.
Мирзаалимов «терроризм ва портловчи моддалар ёки портловчи қурилмаларнинг ноқонуний айланмаси»да айбланмоқда, — дея аниқлик киритди у. Адвокат қўшимча қилишича, унинг ҳимоясидаги эркак айбловни тан олмаяпти. «У номувофиқ вақтда номувофиқ жойга тушиб қолган», — дея таъкидлади адвокат.
Норасмий маълумотларга кўра, худдий шундай айбловлар яна икки фигурантга нисбатан эълон қилинган. Ишнинг қолган фигурантларига айблов 11 май куни эълон қилинади.
Изоҳ (0)