Таиланд расмийлари Паттани жанубий провинциясидаги Big C савдо марказидаги портлашга ИШИД террорчилик гуруҳининг алоқадор эканлигини истисно қилди. Портлаш оқибатида 59 киши жароҳат олган. Бу ҳақда қироллик мудофаа вазири ўринбосари Удомдей Cитабутрга таяниб, Bangkok Post газетаси хабар бермоқда, деб ёзади «ТАСС».
«Узоқ жанубда хавфсизликни таъминлаш учун қўшимча чоралар кўрилмоқда. Махсус хизматлар эҳтимолий ҳужумлар олдини олиш учун операциялар ўтказмоқда», — деди генерал Ситабутр. Таиландда Паттани, Яла ва Наратхиват провинциялари «узоқ жануб» деб аталади. У ерда 11 йилдан буён сепаратистлар ҳудудни Бангкокдан ажралишига эришиш учун ҳаракат қилмоқда.
Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, Big C савдо марказида уюштирилган ҳужум сепаратистлар услубини эслатади. Портлаш оқибатида жабрланганлар орасида болалар ҳам кўп.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)