Никарагуада руҳоний Хуан Грегорио Роча Ромеро ва яна уч киши бир аёлдан «иблисни қувиш» мақсадида уни тириклайин ёқиб юборгани учун 36 йилга қамалди, деб ёзади «РИА Новости».
Фожиа февраль ойида Кортесаль қишлоғида юз берган, 25 ёшли аёл руҳоний бошчилигидаги бир гуруҳ одамлар томонидан ўғирлаб кетилган ва ёқиб юборилган.
Аёлни топишганида танасининг 80 фоизи куйиб кетган, аммо ҳали тирик эди. Шифокорлар қанча уринганига қарамай, аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишолмади.
Изоҳ (0)